Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Унга кўра республика олтин-валюта захираси 28,4 млрд долларни ташкил қилди.
Улардан 14,5 млрд – хорижий валютадаги активлар, 13,9 млрд – монетар олтин.
1 апрель ҳолатига кўра соф олтин-валюта захиралари 27 млрд долларни ташкил қилди.


















