Россия Федерация кенгашининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Константин Косачев фейсбукда АҚШнинг мутлақ ёлғон важларга асосланиб Сурияда куч қўллашга тайёрлиги БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бошқа халқаро майдонларда жиддий суҳбат учун асос эканлиги айтилди.
“АҚШ президенти Трампнинг Россияга тетик мурожаати... ростини айтса, ўзининг намойишкорона енгилтаклиги билан даҳшатга солади – сайёрамиздаги энг катта ҳарбий арсенал кимларни қўлларида эканлигини тушунганингда, ҳақиқатан қўрқув босади. Уни мутлақ ёлғон важлар асосида қўллашга тайёрлик эса БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бошқа халқаро майдонлардаги жиддий суҳбат учун сабабдир”, деб ёзган Косачев.
Унинг айтишича, “АҚШга Сурияга ғолибона “қайтиш” зарур ва Дамашқ учун маъносиз, бироқ жангарилар ва Вашингтон учун жуда ҳам ўринли бўлган кимёвий ҳужум “мавридида” бўлди.
Аввалроқ Трамп Россияни АҚШ Сурияга ракета зарбалари беришига тайёр туришга чақирганди.
















