00:09 / 13.04.2018
25207

Туризмнинг дунё мамлакатлари ЯИМидаги улуши: Ўзбекистон энг паст кўрсаткичлилар орасида

Туризм ва саёҳат бўйича халқаро кенгаш (WTTC) экспертлари Мальдив оролларини туризмга энг боғланиб қолган мамлакат сифатида тан олган. Ороллардан иборат ушбу мамлакатда 2017 йил якунларига кўра, туризм соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 39,6 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Россия туроператорлари расмий сайти маълум қилмоқда.

Умуман олганда, айнан ороллардан иборат экзотик мамлакатларнинг иқтисодиёти туризмга боғлиқ. Масалан, Сейшел оролларининг ЯИМига саёҳатчиларнинг қўшган улуши — 26,4 фоизни, Баҳама оролларида — 19 фоизни, Сент-Люсияда — 15 фоизни ташкил этади.

Европада туризмга ҳаммадан кўпроқ боғланиб қолган давлатлар Мальта (ЯИМнинг 14,2 фоизи), Черногория (11 фоиз) ва Хорватия (10,9 фоиз) саналади.

Ўтган йил якунларига кўра туризмга боғланиб қолмаган давлатлар ўнлигидан Конго, Папуа – Янги Гвинея, Ўзбекистон ва Молдова каби давлатлар ўрин олган. Ўзбекистоннинг ЯИМида туризмдан келадиган даромад 0,93 фоизни ташкил этган холос.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакат ялпи ички маҳсулотида туризм улушини яқин йиллар ичида 5 фоизга кўтариш вазифаси қўйилганини айтиб ўтган эди.

Top