Ўзбекистон | 01:29 / 15.04.2018
133077
2 дақиқада ўқилади

«Чиройли» авторақамлар савдоси: Қозоғистон ва Ўзбекистон таққосланганда

Қозоғистоннинг аҳолига махсус хизмат кўрсатиш марказлари 2018 йилнинг биринчи чорагида 913 млн. танга (2,9 миллион АҚШ доллари) га 3385 та «чиройли» авторақамларни реализация қилишган. Бу ҳақда Facebook’да «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Мурат Жуманбай маълум қилган.

У берган маълумотларга кўра, 2017 йил бўйича қозоғистонлик автомобиль эгалари талабгор рақамлардан 4,5 мингтасини 1,5 миллиард танга (4,7 млн доллар) га харид қилишган). Бундай рақамлар кўпроқ Олмаота (1468) ва Остона (910) шаҳарларида сотилган.

Унинг айтишича, 15 январдан бошлаб нафақат симметрик рақамли, шунингдек чиройли ҳарф комбинацияларига эга рақамларни ҳам харид қилиш имконияти яртилган. 2018 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида ана шундай давлат рақамларининг 580 таси 79,5 млн танга (248,44 минг АҚШ доллари) га сотилган.

Ўзбекистонда бу борада аҳвол қандай?

«ЎзРТХБ» АЖнинг 2018 йилнинг I чораги якунларига бағишланган ҳисоботига кўра, онлайн аукционлар орқали 734 та авторақамлар сотилган. Уларнинг 544 таси жисмоний шахсларга, 190 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий киймати 12,1 млрд сўмдан ошган. Кўрсатилган даврда тузилган битимнинг ўртача қиймати 16,5 млн сўмни ташкил этган.

Харидорларнинг таркибий тузилмасида етакчи ўрин, яъни бозорнинг 40 фоизи Тошкент ва Тошкент вилоятининг автотранспорт эгаларига тегишли. Кейинги навбатда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари (11 фоиздан), учинчи ўринда Наманган ва Андижон вилоятлари (6 фоиздан) харидорлари жойлашган.

Мавзуга оид