Иқтисодиёт | 15:39 / 16.04.2018
18261
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan йилнинг I чорагида Россияда нечта машина сотгани маълум 

Фото: KUN.UZ

GM Uzbekistan АЖ 2018 йил январь-март ойларида Россияда 4,1 мингдан ортиқ Ravon автомобилини сотди, бу 2017 йилга нисбатан 2,5 баробар кўпдир. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциациясининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар берди. 

2018 йилнинг мартида компания 2017 йилнинг шу даврига нисбатан савдолар ҳажмини 71 фоизга оширди - 1,16 минг автомобилгача.

2018 йил январь-март ойларида Россия бозорида GM Uzbekistan’нинг улуши 1 фоизни ташкил этди, 2017 йилнинг шу даврида эса бу рақам 0,5 фоизга тенг эди.

2018 йил январь-март ойлари якунига кўра, GM Uzbekistan АЖ Россияда автомобиллар савдоси ҳажми бўйича 21-ўринни эгаллади. GM Uzbekistan моделларидан ҳеч бири ҳисобот даврида Тоp-25 бестселлерлар рўйхатига кирмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид