15 апрелда Канаданинг Торонто шаҳри ва унинг атрофидаги шаҳарчаларда муз ёмғир ёғди.  

Муз ёмғир сабабли йўлларнинг кучли музлаши оқибатида кун давомида 550 дан кўпроқ йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувлар қурбонларга олиб келмаган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, йўл транспорт ҳодисаларининг барча иштирокчилари майда жароҳатлар олишган. 

Шунингдек, ёмон об-ҳаво шароити Пирсон халқаро аэропортидаги 250га яқин авиарейснинг бекор қилинишига сабаб бўлган. Табиий офат оқибатида 6 мингга яқин маҳаллий аҳоли электрсиз қолган.