Иқтисодиёт | 16:59 / 16.04.2018
39263
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўққиз ҳафтадан бери арзонлашмоқда

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 17 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 17,73 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8077 сўму 26 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Бир евро курси аксинча 23,47 сўмга қимматлашиб, 9960,07 сўмга етган.

1 Россия рубли курси 11,36 сўмга тушиб, 128,01 сўмни ташкил қилмоқда.

Февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси кейинги ҳафталар давомида узлуксиз арзонлаб келмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид