G7 давлатлари Россияни Скрипаль иши бўйича саволларга “дарҳол” жавоб қайтаришга чақирди
“Катта еттилик” ТИВ раҳбарлари қўшма баёнот билан чиқишди, унда Россия Солсберидаги ҳодиса бўйича саволларга жавоб беришга чақирилган. Тегишли баёнот Канада ташқи сиёсат идораси томонидан тарқатилди.
"Катта еттилик" Буюк Британиянинг Россия ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланишига алоқадор экани бўйича позициясини қўллаб-қувватлади.
"Биз Россиянинг Британия ҳукумати қонуний мурожаатларига жавоб беришдан бош тортаётганини қоралаймиз, бу Россия томони масъулиятидан яна бир бор дарак беради. Биз Россияни Солсберидаги ҳодисага алоқадор барча масалаларга зудлик билан жавоб қайтаришга чақирамиз", - дейилади баёнотда.
Шунингдек, "Катта еттилик" дипломатик идоралари Москвани КҚТТ мутахассисларига “аввал ошкор этилмаган “Новичок” дастури ҳақида дарҳол маълумот беришга” чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТ Скрипални нима билан заҳарлашганини аниқлаганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024