ИИВ аҳолига биометрик паспортлар бўйича мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспортлар билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси.
Нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари мумкин.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб кела олмайдиган фуқаролар учун мобил қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд.
“Фуқаролар диққатига эслатиб ўтмоқчимизки, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.
Шу сабабли биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
18:21 / 13.08.2024