Ўзбекистон | 17:51 / 18.04.2018
29072
1 дақиқада ўқилади

Тошкент саёҳат учун энг машҳур МДҲ шаҳарлари рўйхатида нечанчи ўринни эгаллади?

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри россиялик сайёҳлар учун баҳорги даврда сафарлар учун энг машҳур ўнта шаҳардан бири сифатида топилди. Бундан “ТурСтарт” агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

Рейтингдан Минск (Беларусь), Остона (Қозоғистон), Боку (Озарбойжон), Ереван (Арманистон), Олмаота (Қозоғистон), Тошкент (Ўзбекистон), Кишинёв (Молдова), Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон) ва Ашхобод (Туркманистон) жой олган.

Қайд этилишича, сайёҳлар баҳор мавсумида МДҲ шаҳарларига ўртача уч кунга келади ва яшаш ҳамда овқатланиш учун бир кеча кундузда 65 АҚШ доллари сарфлайди. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид