Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, намойиш ички ишлар органлари ташкил этилганининг 35 йиллиги ҳамда 25 октябр — Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланади.
Тадбирда ички ишлар органларининг шахсий таркиби, махсус техникаси ва хизмат автомашиналари билан бирга отлиқ кавалерия ҳам иштирок этади. Намойиш дронлар кузатуви остида ўтказилади.
Вазирлик барча юртдошлар ва Тошкент меҳмонларини тадбирга таклиф қилган.

















