Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 ноябрга қадар Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар синов режимида жорий этилади
1 ноябрга қадар Тошкентда паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади. Бу президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига идентификация карталари (ID-карталари) тизими жорий этилади. Унда ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно.
1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.
1 ноябрга қадар лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкентда синов режимида ишга туширилади.
Мавзуга оид
12:50
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026