Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ушбу ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.

Ҳужжат билан «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9та моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Қонун 71-модда билан тўлдирилди. Шунингдек, 16-моддада кўрсатилган нормалар қонуннинг 2-моддасига кўчирилгани сабабли чиқариб ташланди.

Ушбу Қонуннинг мақсади журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг 3-моддасида журналист мақоми белгилаб берилган.

Журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.

«Замонавий профессионал журналистлик фаолиятни юритиш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, муайян мавзу бўйича ахборот тайёрлаш жараёнида ахборотни излаш, йиғиш, таҳлил қилиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш журналистлик фаолиятнинг ажралмас қисмидир».

Шунингдек, хорижий қонунчиликни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, журналист ўзининг касбий фаолиятини амалга оширишда нафақат ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш, тарқатиш билан, балки муайян мавзуда ахборотни таҳрир қилиш ва тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

Лекин амалдаги тахрир замонавий журналист касбий фаолиятининг ажралмас қисми хисобланган ахборотни таҳрир қилиш ҳамда тайёрлаш каби функцияларини қамраб олмаган эди, шу сабабли журналистнинг мақоми кенгайтирилди. Киритилган ўзгартишга кўра «Журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахс» ҳисобланади», дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати шарҳида.

Қонуннинг цензурага йўл қўйилмаслиги борасидаги