Жаҳон | 15:07 / 21.04.2018
3185
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ КХДРнинг ядро синовларини тўхтатиш бўйича қарорини маъқуллади

Фото: EPA/UPG

Евроиттифоқ Шимолий Корея ҳукуматининг ядро синовлари ва қитъалараро баллистик ракеталар учирилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорини маъқуллайди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини маълум қилди.

«КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг тўхтатиш... ва ядровий полигонни ёпиш бўйича баёноти ижобийдир», - дейилади хабарда.

Могеринининг қайд этишича, ЕИда Ким Чен Иннинг Жанубий Корея ҳамда АҚШ етакчиси Мун Чжэ Ин ва Дональд Трамп билан олий даражадаги уч томонлама учрашувини, шунингдек, Америка ҳамда Шимолий Корея раҳбари ўртасидаги учрашувни интиқлик билан кутишмоқда.

«Биз умид қиламизки, олий даражадаги бундай ташаббуслар бундан кейин ҳам ишончни мустаҳкамлайди ва қўшимча аниқ ҳамда ижобий натижаларни олиб келади», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шу билан бирга, ЕИ КХДРга нисбатан санкциялар ва очиқ алоқа каналлари уйғунлигидаги кучли босим аралаш сиёсатни сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилди

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид