Жаҳон | 12:26 / 21.04.2018
8565
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ким Чен Иннинг қарорини маъқуллади

Фото: Reuters /Aly Song

Хитой ТИВ расмий вакили Лу Каннинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ядровий синовларни тўхтатиш ҳақидаги қарори ярим орол ядросизланишига туртки беради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Хитойнинг фикрича, КХДР тегишли қарори Корея ярим оролидаги вазият юмшаши ва ядросизланиш жараёнининг илгари сурилишига туртки беради», - дея маълум қилди Лу Кан.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Хитой ярим оролдаги вазиятга ечим топиш жараёнида фаол ўрин тутиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ким Чен Иннинг баёнотига муносабат билдирди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид