Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин сўзларидан иқтибос келтирди
Фото: AP /Evan Vucc
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ядровий дастурни тўхтатиш ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирди ва уларга твиттердаги ўз саҳифасида изоҳ берди.
«Ким Чен Индан хабар: «Шимолий Корея ядро синовлари ва қитъалараро баллистик ракеталар учирилишини тўхтатади». Шунингдек, «ядро полигонини йўқ қилади... бу ядро синовларини тўхтатиш бўйича берилган ваъда тасдиқлови сифатида юз беради». Ҳамма учун жуда ижобий ўзгариш!» - дея ёзган Трамп Корея Марказий телеграф агентлиги расмий хабаридан иқтибос келтириб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Иннинг баёнотига муносабат билдирганди.
21 апрель куни Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
15:55 / 13.02.2026