16-20 апрель кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари делегациялари ва Ўзбекистон-Қозоғистон демаркацион комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасининг демаркацияси учун якуний материалларни тайёрлаш бўйича биргаликдаги иш давом эттирилган.

Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасининг демаркациясини тезлаштириш учун биргаликда майдон тадқиқотларини давом эттириш зарурлигига келишиб олишган.

Йиғилиш дўстона, ўзаро ҳамфикрлик муҳитида ва сермаҳсул ўтган. Тадбир якунларига кўра Баённома имзоланган.