Жамият | 16:14 / 21.04.2018
55944
2 дақиқада ўқилади

Ўзини ДХХ ходимлари деб таништириб, 1 млн доллар талаб қилган босқинчилар қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2018 йил 14 апрель куни 1952 й.т. А.Ў. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 13 апрель соат 21.30ларда номаълум шахслар давлат рақами аниқланмаган “Ласетти” русумли автомашинада унинг уйига келиб ўзларини ДХХ махсус хизмати ходимлари деб таништириб, улардан бири хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, унга нисбатан Тошкент шаҳрида жиноят иши қўзғатилганлиги ва тергов ҳаракатларини ўтказиш учун уни Тошкент шаҳрига олиб бориш кераклигини айтиб қўрқитиб, унга нисбатан тазйиқ ўтказмаслик ҳамда ишни ижобий томонга ҳал қилиб беришлари эвазига 1.000.000 АҚШ доллари беришини талаб қилганлар.

Шундан сўнг А.Ў.нинг уйи олдида номаълум шахслар ундан 500 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олиб воқеа жойидан яширинганликлари маълум бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Когон тумани Думлиён кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 й.т. Б.Қ., Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 й.т. П.Г., шу кўчада яшовчи, 1984 й.т. С.М., Самарқанд шаҳри Спитамен кўчасида яшовчи, 1977 й.т. М.Ю. ва Самарқанд шаҳри Ҳ.Байқаро кўчасида яшовчи, 1984 й.т. А.М. содир этганликлари аниқланиб, Б.Қ. ва П.Г. ушланган. 

С.М., М.Ю. ва А.М. Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида қўлга олинган.

 

Мавзуга оид