Жаҳон | 17:10 / 23.04.2018
10154
2 дақиқада ўқилади

Арманистон мудофаа вазири баёнот берди, Ереванга армия киритилиши мумкин

Фото: yerkramas.org

Арманистон мудофаа вазири Виген Саркисян мамлакатда норозилик акциялари туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда «Еркрамас» хабар берди.

«Бизнинг қонунчилик армия шундай жараёнларга жалб этилиши мумкин бўлган ҳолатларни батафсил белгилаб берган. Буни, фақатгина бир ҳолатда, агарда фавқулодда ҳолат жорий этилса қилиш мумкин. Менинг ниятим, ҳамда ишончим комилки, ҳамюртларимизнинг нияти, - фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга ҳозир ҳам, кейин ҳам эҳтиёж пайдо бўлмаслигида. Қонунчиликда бундай чора қўлланилиши мумкинлиги ёзиб қўйилган, бироқ биз умид қиламизки, бу рўй бермайди», - дея маълум қилди Саркисян.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат қонунчилиги бундай вазиятларда қуролли кучларни жалб этиш жараёнини аниқлаштиради.

«Бу аниқ вазифаларни бажариш учун фақат фавқулодда ҳолат режимида, тегишли режимни сақлаб қолиш учун куч сифатида», - дея аниқлик киритди Саркисян.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон МХХ мамлакатда терактларнинг олди олингани ҳақида маълум қилганди

 

Мавзуга оид