Кеча, 24 апрель куни Ўзбекистонда ўтказилган Қуръон мусобақасининг Республика босқичи якунига етди. Унда ҳифз ва тиловат йўналишида ғолиблар аниқланди. Жумладан, мусобақанинг олий ўрин соҳиби номи ҳам маълум бўлди – Йўлдошбек қори Нуриддинов. Azon.uz унинг таржимаи ҳоли билан ўртоқлашди.

Фото: muslim.uz

Нуриддинов Йўлдошбек Иброҳим ўғли 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманининг Кенагас қишлоғида таваллуд топган.

Дастлабки Қуръон таълимини Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида истиқомат қилувчи Неъматуллоҳ қори Аминжон Эшондан олган. 2001-2010 йилларда умумтаълим мактабида, 2010-2014 йилларда Нукус шаҳридаги Ал-Беруний ўрта махсус Ислом билим юртида таҳсил олган. Илк Қуръон хатмини 2004 йили Рамазон ойида Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жомеъ масжидида адо этган.

Фото: muslim.uz
Фото: azon.uz

2015 йилдан ҳозирга қадар имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси.

Ютуқлари:
- 2008 йили ўсмирлар ўртасидаги шахмат турнирида вилоят босқичида иштирок этган;
- 2008 йили Камалак Болалар Ташкилоти томонидан ўтказилган «Олға сардорлар» баҳсида вилоят босқичида иштирок этган;
- 2011 йили XXI республика Қуръон мусобақаси совриндори;
- 2012 йили XXII республика Қуръон мусобақаси совриндори;
- 2013 йили Кувайт давлатида бўлиб ўтган 4-давра халқаро Қуръон мусобақасида нуфузли иштирок этиб, энг пешқадамлар ўнталигидан жой олган;
- 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган «Қуръон зиёфати» кўрик танлови ғолиби;
- 2016 йили Тошкент Ислом институтида ўтказилган илк азон айтиш мусобақаси ғолиби;
- 2018 йили «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби.