Ўзганинг тилла тақинчоқларини ўзлаштирган фирибгар аёл ушланди
Сохта тилла тақинчоқлар эвазига ўзганинг тилла тақинчоқларини ўзлаштирган фирибгар аёл ушланди, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 17 январь куни соат 12:00ларда “Лайло” исмли аёл фирибгарлик йўли билан Паркент туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор, 1980 йилда туғилган Н.Ю.нинг уйида унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Н.Ю.га 39 грамм оғирликдаги тилла занжирни 4.000.000 сўмга сотаман ёки 15 грамм тилла занжирга алмаштираман деб алдаб, Н.Ю.дан 15 грамм оғирликдаги тилла занжирни олиб, эвазига 39 грамм сариқ металлдан ясалган сохта тилла тақинчоқларни бериб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Лайло” исмли шахси номаълум аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уни шахсини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилди.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни содир этганлиги учун судланган, 1978 йилда туғилган К.С. содир этганлиги аниқланиб, у ҳозирда Фарғона вилоятида содир этган жинояти учун қамоққа олиниб, тергов ҳибсхонасида сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
09:48 / 21.08.2024
Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтади
11:41 / 26.06.2024
Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди
22:22 / 24.11.2023