Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙТҲ натижасида пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда
Фарғона шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 25 апрель куни соат 23.20ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Бақай кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, 1968 й.т. Р.Т.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.
Натижада Р.Т. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган ҳайдовчи ва унинг автомобили ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганларни 102 телефон рақами орқали хабар беришлари сўралган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026