Трампнинг шифокори журналистларга ноқонуний тарзда ухлатувчи дори берган бўлиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг шифокори Ронни Жексон Оқ уй ходимлари ва журналистларга узоқ сафарларда ноқонуний равишда ухлатувчи ҳамда қўзғатувчи дорилар берган. Бу ҳақда АҚШнинг Монтана штатидан сенатор Жон Тестер CNN’га хабар қилди.
Золпидем ухлатувчи дори воситаси уйқусизликни қисқа муддатли даволаш учун қўлланилади ва хотира, тунги босинқираш ҳамда онгнинг чалкашишини чақириши мумкин. Кам учрайдиган асоратлар орасида – алаҳлаш ва галлюцинациялар. Дори воситасини узоқ вақт қабул қилиш ўрганиб қолиш ҳамда қарамликни келтириб чиқаради. Модафинил эса, аксинча, уйқусирашни даволаш учун қўлланилувчи психостимулятор саналиб, хавотир, уйқусизлик ва кучли аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Дорилар АҚШ ҳудудида айланмаси назорат қилинувчи 4 моддалар рўйхатига киради. Бу рўйхатдан дорини беморга ёзиб берувчи шифокор АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси рухсатномасига эга бўлиши лозим ва препаратларни беморни кўздан кечиргандан сўнг тайинлашга ҳақли. Бундан ташқари, шифокор рўйхатдан у ёки бу препаратни лицензияси қайси штатда бўлса, ўша ерда тайинлаши мумкин – Нью-Жерсидан бўлган шифокор Нью-Йоркдан бўлган беморга рецепт ёзиб бера олмайди. Шунингдек, кўплаб штатларда рецепт бўйича берилувчи дориларни мониторинг қилиш дастурлари бор ва шифокор, препаратни тайинлаб, бу ҳақдаги маълумотни реестрга киритиши керак – акс ҳолда беморлар қўлида бир препарат учун бир неча рецептга эга бўлиб, турли шифокорларга бориши мумкин.
Оқ уй вакилларининг маълум қилишича, Жексонга қўйилган айбловлар ёлғондир.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
17:35 / 03.10.2024
Сирдарёда ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди
11:50 / 17.09.2024
«Чегара билмас шифокорлар» Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди
12:19 / 10.09.2024