Ўзбекистон | 01:14 / 27.04.2018
27210
1 дақиқада ўқилади

Жиноят кодексидаги диний экстремизм ибораси ўзгартирилади

Фото: Халқаро пресс клуб

Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигидаги диний экстремизм тушунчасига ўзгартиш киритилади. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абул Ҳасан маълум қилди. 

“Жиноят кодексидаги диний экстремизм деган сўзни олиб ташлаш бўйича расмий баёнот бердик. Диний сўзини олиб ташлашга доир ҳаракат бошланди. Яъни кодексга биз ўзгартиш киритамиз. Қонун лойиҳаси прокуратурада турибди. Нима учун диний экстремизмни олиб ташламоқчимиз? Чунки, одамлар ҳам, ўзимиз ҳам динни экстремизм билан боғлашдан чарчадик. Нима учун биз динни экстремизм билан боғлайверамиз? Президент фармонига ҳам эътибор беринг: диний-маърифий дейилган. Дин билан фақат маърифат келиши керак. Дин ва экстремизм сўзлари ҳеч қачон битта қаторда турмаслиги керак”, - деди Нуримон Абул Ҳасан.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид