Сардорбек оламдан ўтди...
Аллоҳ ҳар бир бандасига умр шамини ҳадя этган. У кимдадир узоқ ёнади, бошқа бировда эса қисқа. Не бўлса-да, барчамиз Яратган ҳузурига йўл оламиз. Чунки бу одам боласининг пешонасида ёзилган тақдири илоҳий.
KUN.UZ таҳририяти томонидан наманганлик 11 ёшли Сардорбек учун хайрия акцияси ташкил этилган эди. Аллоҳга шукр, танимасада Сардорбек учун жон куйдириб, унга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак берганлар кўп учради. Аммо...
Сардорбекнинг дадаси бизга қўнғироқ қилиб, ўғли оламдан ўтганини, унга ёрдам берган барчадан миннатдор эканлигини айтиб йиғлади. Фарзанд доғи энг азобли дард. Бу мусибат ҳеч кимнинг бошига тушмасин экан. Бироқ биз Яратганнинг қазои қадарига иймон келтирганмиз, ўзи беради, ўзи олади. KUN.UZ таҳририяти Сардорбекнинг оила аъзоларига сабру-жамил тилайди, чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
Мавзуга оид
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024
Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
13:19 / 03.07.2024