Фан-техника | 10:25 / 29.04.2018
7031
2 дақиқада ўқилади

Хитойда сунъий онг бўйича илк дарслик чоп этилди

Фото: Fotolia /Daniel Schweinert

28 апрелда Шанхайдаги Шарқий Хитой педагогика университетида Хитойда сунъий онгни ўрганиш бўйича ўрта ва юқори синфлар учун илк дарслик тақдимоти бўлиб ўтди.

“Сунъий онг асослари” деб номланган янги дарслик мактаб ўқувчилари учун бу соҳа бўйича биринчи қўлланма ҳисобланади. Китоб тажриба сифатида “Сунъий онг асослари” фани киритиладиган 40 та мактаб кутубхонасига берилади.

Маълум қилинишича, ушбу дарслик анъанавийларидан фарқли, ўқувчиларнинг ҳам қўли, ҳам миясини ишлатишга мажбур қилади, яъни ўқувчилар билан назариядан кейин фанни яхшироқ ўрганиш ва ўзлаштиришга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилади.

Бу болаларга нафақат фан бўйича бошланғич билимларни бериш, балки уларнинг ижодий қобилиятлари ва фантазияларини очиш ва рўёбга чиқаришга имкон беради.

Нашрнинг таъкидлашича, бу фаннинг ҳозирча тажриба сифатида ҳам жорий қилиниши, бугунги кун учун энг янги ҳисобланган сунъий онг технологиялари фани ўқувчилар учун ноодатий ва мужмал фандан ўқувчилар билишлари талаб этиладиган фанлар қаторига ўтишини англатади.

 

Мавзуга оид