Технология | 16:59 / 01.05.2018
16108
2 дақиқада ўқилади

Эронда норозилик акцияси умуман кутилмаган кўринишда авж ола бошлади

Эронда норозилик намойишларининг анча қизиқарли кўриниши авж олмоқда. Мамлакатда Telegram мессенжери (аудиторияси 40 млн) тақиқланганидан сўнг, одамлар қоғоз пулларда давлат сиёсатига қарши шиорларни оммавий ёза бошлади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Твиттер» ижтимоий тармоғида Эрондан бўлган шундай банкноталарнинг 8000дан ортиқ намунаси бор. Ушбу давлатда твиттер ҳам блоклаб қўйилган. Бу ижтимоий тармоққа прокси орқали киришади. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 28 декабрь куни йирик намойишлар бошланганди. У бир ҳафта ичида Теҳрон, Машҳад, Исфаҳон ва Ришт шаҳарларини қамраб олди. Бироқ, 3 январь куни Эрон Инқилоб қўриқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Али Жафарий «исён бостирилгани» ҳақида эълон қилди. Полиция билан тўқнашувлар вақтида 21 киши ҳалок бўлди, намойишлар давомида мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Эрондаги воқеалар жаҳон ҳамжамияти диққат-марказида турди. Хусусан, АҚШ президенти Дональд трамп ва унинг маъмурияти намойишчиларни бир неча марта қўллаб-қувватлади. Трамп кейинроқ, «вақти келганида» эронликларга албатта ёрдам беражагини айтди.

Намойишларнинг муваффақиятсизликка учрашига Эрон ҳукумати томонидан Телеграм ва Инстаграм блоклаб қўйилиши сабаб бўлди. Натижада, турли шаҳарлардаги намойишчилар бир-бирлари билан алоқа ўрната олмай қолишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид