Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жангарилар Суриянинг Хомс вилояти шимолини жангсиз тарк этишга рози бўлди
Сурия ҳукумати жангарилар йўлбошчилари билан уларнинг Хомс шимоли ва Хама жанубидан жангсиз чиқиб кетиши ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда SANA давлат ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
«Хомс вилояти шимоли ва Хама вилояти жанубидан террорчилар гуруҳини чиқариб олиш ҳақидаги келишувга эришилгани тўғрисида маълумот пайдо бўлди», - дейилади агентлик хабарида.
Хабар қилинишича, жангарилар Сурия ҳукуматига ўрта ва оғир қурол-яроғларни топширса, ушбу таклифдан фойдаланиши мумкин. Улар буни икки сутка давомида амалга ошира олади.
Шунингдек таъкидланишича, жангарилар мина майдонлари харитасини бериш ва ўқ-дори ҳамда портловчи моддалар омборлари қаерда эканини хабар қилишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон суриялик мухолифатчилар ИШИДнинг қанча жангарисини асирда ушлаб турганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026