«Реал» дарвозабони Кейлор Навас ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане УЕФА талқини бўйича чемпионлар лигасининг ҳафта ўйинчиси номига давогарлик қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Фото: УЕФА 

«Реал» посбони «Бавария»га қарши жавоб учрашувида (2:2) жамоасини бир неча марта қутқарди ва умумий ҳисобда 8 та сэйвни амалга оширди.

Сенегаллик футболчи эса «Рома»га қарши жавоб учрашувида ҳисобни очувчи голга  муаллифлик қилганди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда. Натижалар 4 май куни эълон қилинади.