Туркияда ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси амалдаги давлат раҳбари Тоййиб Эрдўғанни 24 июнь кунги сайловларга мамлакат президенти лавозими учун номзод сифатида илгари сурди. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Эрдўғаннинг номзоди 316 депутат томонидан қўллаб-қувватланган.
Эрдўған аввалроқ мамлакатда муддатдан аввалги президентлик ва парламент сайловлари ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат тезроқ ижро президентлигига ўтиши керак.
















