Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 304-сон қарори билан Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» тасдиқланди.
 
Маълумот учун: достон – қаҳрамонлар тўғрисидаги афсоналар, ривоятлар ёки тарихий воқеаларга бағишланган, одатда, шеърий шаклда бўладиган Шарқдаги эпик фольклор ёки адабий асар. Бахши – халқ куйчиси, фольклор, шу жумладан достонлар ижрочиси.   
 
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда, хусусан, қуйидагилар назарда тутилган:

• Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган «Мустақиллик бахшилари» китоб-альбомини чоп этиш;
• сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган масканларда достон ва терма ижрочилик санъатини тарғиб этишга қаратилган кўнгилочар тадбирлар ҳамда адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;
• маҳаллалар, маданият ва аҳоли дам олиш масканлари, истироҳат боғларида таниқли бахши шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш;
• Ўзбекистон халқ бахшилари ҳақида қисқа маълумотларни тўплаб, уларнинг портретларини тайёрлаш ва 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказиш;
• таниқли бахшилар иштирокида достонлар ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлаб бориш ва эфирга узатиш;
• мазкур ижодиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш;
• республика санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечаларини ташкил этиш;
• халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хориж давлатларида ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш;
• ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндаларига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш.
 
Маданият вазирлигига бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

• ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида Термиз шаҳрида республикада фаолият юритаётган бахшиларнинг ўқув семинарини ташкил этиш;
• 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфлар очиш ҳамда уларни ўқув қўлланмалари ва адабиётлари билан таъминлаш, ушбу мактабларнинг ўқув дастурига ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш;