«Халқлар дўстлиги» номи санъат саройи ва метро бекатига қайтарилди
2018 йил 3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ваколатига доир масалалар, жумладан Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди.
Маълумки, президент томонидан 2018 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳозирда «Истиқлол» санъат саройи деб номланиб келаётган саройга, унинг олд майдонига ҳамда жойдаги “Бунёдкор” метросига унинг аввалги Халқлар Дўстлиги номини қайтариб қўйиш, шунингдек иккинчи жаҳон уруши даврида 14 фарзандни ўз бағрига олиб, миллатимизнинг бағри кенглигини намоён этиб жасорат кўрсатган Шомаҳмудовлар монументини жойига қайтариш ҳамда адолат ва тарихий ҳақиқатни қарор топтириш мақсадида, аввал Шомаҳмудовлар номи билан юритилган кўчага унинг номини қайта тиклаш юзасидан таклифлар берилган эди.
Шу муносабат билан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бугун бўлиб ўтган ўттиз олтинчи сессиясида “Истиқлол” санъат саройига унинг аввалги номи - “Халқлар Дўстлиги саройи” номини бериш;
Сарой олд майдонини “Халқлар Дўстлиги майдони” деб юритиш;
“Бунёдкор” метро бекатини аввалги - “Халқлар Дўстлиги метро бекати” деб қайта номлаш;
Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир”, “Жарариқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган Тошкўча кўчасига, кўчанинг аввалги номи - иккинчи жаҳон уруши даврида юксак инсоний фазилатларни намоён этган Шоаҳмад Шомаҳмудов номини бериш;
Давлат раҳбарининг 2017 йил 24-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида берган таклифи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги йиғилиш баёни асосида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Янги Байналмилал кўчасига Сеул кўчаси номини бериш юзасидан Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, ижро учун йўналтирилди.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024