Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяга ташрифи вақтида рафиқаси Ри Сол Чжуни суратга олмоқчи бўлган фотосуратчини четга итариб юборди. Юз берган ҳолат тасвирланган видео The Mirror нашри томонидан эълон қилинган.

Ҳодиса Ким Чен Ин рафиқасини Жанубий Корея раҳбарига таништирмоқчи бўлганида юз берган.

 

Нашр маълумотига кўра, бу КХДР етакчиларининг Жанубий Корея президенти билан учрашувга ўз рафиқасини олиб боришига боғлиқ биринчи ҳолатдир.