Ўзбекистон | 09:38 / 03.05.2018
17594
2 дақиқада ўқилади

Президент: Наманганда қўшимча яна 11та қишлоқ ва 2та маҳалла обод бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари ўз маърузаси давомида вилоятдаги 110 минг аҳоли истиқомат қиладиган 22та қишлоқда қурилиш, таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётгани, ушбу қишлоқларда хатлов ўтказилиб, 7400та уй-жой, 33та кўп қаватли турар-жойлар, юзлаб километр ичимлик суви тизими, йўл ва кўплаб ижтимоий объектларни таъмирлашга 200 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилганига тўхталди. 
 
Вилоят ва туман ҳокимларининг ташаббуси билан туманларда яна 11та қишлоқ ва Наманган шаҳрида 2та маҳаллада ҳам жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишлар бошланади. 

“Мен бугун Наманганда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларидан кўнглим тўлди. Мен бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман ва мазкур қишлоқларда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар учун етарли пул маблағини ҳам ҳал қиламан”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид