Жаҳон | 09:17 / 04.05.2018
8009
2 дақиқада ўқилади

Вашингтон Суриядаги кимёвий ҳужум ҳақида хабар берган гуруҳни молиялаштиришни тўхтатди

Фото: Karam Al-Masri/AFP/Getty Images

АҚШ давлат департаменти Сурияда ҳаракат қилувчи “Оқ каскалилар” гуманитар ташкилотини молиялаштиришни музлатиб қўйди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШнинг “Оқ каскалилар”ни молиялаштиришдаги улуши Сурия ҳукуматига қарши ахборот уруши олиб боришда айбланадиган гуруҳ бюджетининг учдан бир қисмига яқинни ташкил қилади. Таъкидланишича, ташкилотни қўллаб-қувватлаш охирги ҳафталарда тўхтатилган ва қайта кўриб чиқилмоқда.   

CBS’нинг дипломатик ҳужжатларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, давлат департаментининг Яқин Шарқдаги бюроси 15 апрелгача Оқ уйдан “Оқ каскалилар”ни молиялаштиришни давом эттириш бўйича тасдиқлов олиши керак эди, бироқ натижада давлат департаменти “Оқ каскалилар”ни молиялаштиришни тўхтатишига тўғри келган.

“Оқ каскалилар” мақсадлари сиёсий бетараф ва жанговар ҳаракатларга дахлсиз қолган ҳолда Суриядаги тинч аҳолини ҳимоялашдан иборатлигини таъкидлаб келади. Охирги вақтда интернетда оқ каскадаги одамлар вайроналар остидан болаларни қутқараётгани тасвирланган видеороликлар кўплаб пайдо бўлган. Бироқ шу билан бир қаторда “Оқ каскалилар” “жабрланувчилар”га гримлар қилиб, улар нималарни гапиришларини уқтираётган саҳналаштирилган видеолар ҳам пайдо бўлган. Бундан ташқари, суриялик журналистлар “оқ каскалилар” қуролланган ва ҳарбий кийимда бўлган бир қатор фотоматериалларни тақдим қилганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид