Ироқда Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл умрбод қамалди
Ироқ марказий жиноий суди пайшанба куни турли давлатлардан келган саккиз нафар аёлни умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди, улар ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этган. Бу ҳақда Олий суд кенгаши раиси, судья Абдул Саттор Байроқдор кенгаш сайтида хабар берди.
"Марказий жиноий суд турли давлатлардан бўлган саккиз нафар хорижий террорчи аёлни умрбод озодликдан маҳрум қилди: Туркиядан уч нафар, Озарбойжондан уч нафар, Ўзбекистондан бир нафар ва Суриядан бир нафар", - дея айтиб ўтди у.
Байроқдорнинг аниқлик киритишича, ҳукм террорчилик билан кураш тўғрисидаги қонуннинг иккинчи моддасига мувофиқ чиқарилди.
Ироқ суди апрель ойи охирида Россиядан бўлган 19 аёл ва Озарбойжон ҳамда Тожикистондан келган ўн нафар аёлни ИШИД билан ҳамкорлик қилгани учун умрбод озодликдан маҳрум қилганди.
Мавзуга оид
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
08:10 / 01.10.2024
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
20:19 / 28.09.2024