Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини нишонлаш дастурини тасдиқлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда KUN.UZ’га давлат раҳбари девонидан хабар беришган.
Дастурни амалга ошириш билан ҳукумат комиссияси шуғулланади. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда масъул ижрочиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишни ташкил этишда барча томонлама ёрдам кўрсатиш ва улар ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда БМТ муассасалари билан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган халқаро тадбирларда Ўзбекистон вакиллари фаол иштирокини таъминлаш ва бошқалар.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар муносабати билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг АҚШ доллари ажратиш ҳақида кўрсатма бергани хабар қилинганди.
Ўзбекистон президенти жорий йилда Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказиш, шунингдек, мамлакатда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси идорасини очиш ташаббуси билан чиққан.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025