Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда автомобиль йўлда кўмилган бомбани босиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди
Фото: pajhwok.com
Афғонистоннинг Фарёб вилоятида автомашина йўлда кўмиб қўйилган бомбани босиб кетиши натижасида камида 7 киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳатланган. Бу ҳақда «Пажвок» ахброт агентлигининг мухбири Қутбиддин Кўҳий маълум қилган.
Гарчи бу иш ортида ким турганини расман ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, маҳаллий полиция вакили Абдул Карим Юришнинг агентлик мухбирига маълум қилишича, транспорт воситаси Хўжа Гавҳар аҳоли пунктида «Толибон» радикал исломий ҳаракати жангарилари томонидан ўрнатилган бомба ёрдамида портлатилган. Машинада савдогарлар кетаётган бўлган.
Туман маъмурияти раҳбари Муҳаммад Солиҳ Солиҳ ҳам ҳужум юз берганини ва қурбонлар сонини тасдиқлаган.
Илгарироқ Афғонистонда худкуш-террорчининг хорижий ҳарбий хизматчилар конвойига ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. TOLOnews телеканали маълумотларига кўра, ўлдирилганлар мамлакат жанубидаги Қандаҳор вилояти Дама туманида жойлашган Ҳожи Абдуллахон қишлоғидаги мадраса талабалари бўлган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026