Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алекс Фергюсон миясига қон қуйилиши сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ бош мураббийи, сэр Алекс Фергюсон 5 май куни шошилинч тарзда шифохонага етказилди. 76 ёшли Фергюсон шифохонада миясига қон қуйилишидан кейин жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.
“Сэр Алекс Фергюсон бугун жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бошдан ўтказди. Амалиёт жуда яхши ўтган, бироқ унга соғлиғини яхшилаш учун жадал парвариш талаб этилади”, деб айтилган клуб баёнотида.
Фергюсон футбол тарихидаги энг муваффақиятли ва унвондор мураббийлардан бири ҳисобланади. Шотландиялик мутахассис “МЮ”га 1986 йилдан 2013 йилгача мураббийлик қилган. Клуб унинг раҳбарлиги остида 38 та турли унвонни, жумладан 2 марта Чемпионлар лигасида, 13 марта Англия чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. 1999 йилда унга қиролича Елизавета II томонидан рицарлик унвони берилган, 2002 йилда номи Англия футболи шон-шуҳрат залига киритилган.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
09:39 / 03.06.2026
Ўзбекистонда 4 минг йиллик жарроҳлик амалиёти излари топилди
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026