Покистоннинг Кветта шаҳри яқинидаги кўмир конининг ўпирилиши оқибатида камида 18 кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар берди

Daily Pakistan нашрининг маълум қилишича, яқин атрофдаги яна битта конда ўпирилиш юз берган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокат газ портлаши сабабли юз берган. 

Айни вақтда ер остида одамлар қолмоқда, уларни қутқариш бўйича операция олиб борилмоқда. Воқеа жойида маҳаллий маъмурият вакиллари иш олиб бормоқда. Улар қутқарув ишларини бошқаришмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Покистонда қўмир конларининг ўпирилиши оқибатида ҳар йили 100-200 киши ҳалок бўлади.