Иқтисодиёт | 11:23 / 07.05.2018
31072
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги иш ҳақи тўловларининг тўланиш аҳволи бўйича ахборот берди

Фото: Kun.uz

Молия вазирлиги томонидан 2018 йил апрель ойининг иккинчи ярми (ойнинг дастлабки биринчи 5 иш куни) учун иш ҳақлари тўланиши юзасидан тизимли мониторинг ўтказилди.

Унинг натижаларига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Молия вазирлиги томонидан қуйи молия органларига бюджет ташкилотлари ишчиларининг иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида 573,4 млрд сўм миқдорида мақсадли маблағлар ажратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берган.

Ҳудудий ғазна ҳисоб рақамларида иш ҳақи тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун етарли миқдорда маблағлар шакллантирилган. Шу билан бирга, бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан ғазначилик органларига тақдим этилган тўлов ҳужжатлари асосида жорий йилнинг 5 май санасига апрель ойининг 2 ярми учун иш ҳақи пулларини тўланиши республика бўйича 96,1 фоизни ташкил этди. 

Жумладан, ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети - 100,0%
Андижон вилояти бюджети - 100,0%
Бухоро вилояти бюджети - 93,2%
Жиззах вилояти бюджети - 90,4%
Қашқадарё вилояти бюджети - 98,2%
Навоий вилояти бюджети - 93,8%
Наманган вилояти бюджети - 97,5%
Самарқанд вилояти бюджети - 92,5%
Сурхондарё вилояти бюджети - 100,0%
Сирдарё вилояти бюджети - 97,9%
Тошкент вилояти бюджети - 98,0%
Фарғона вилояти бюджети - 91,9%
Хоразм вилояти бюджети - 99,3%
Тошкент шаҳри бюджети - 96,5%
Жами - 96,1%

Бунда Молия вазирлиги томонидан республика бюджети бюджет ташкилотларида иш ҳақи тўланиши 86,6%ни ташкил этган.

Қайд этилишча, Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари 5 иш кунидан кечиктирмай тўланиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва тегишли тўлов ҳужжатларини ғазначилик органларига ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли тармоқ вазирликлар ҳамда бюджет ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид