Жамият | 09:00 / 08.05.2018
36575
3 дақиқада ўқилади

Чин юракдан!

Фото: Автотест

Эзгулик қилиш ва атрофдаги инсонларга қувонч улашиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Зеро, бизнинг мақсадимиз ҳаётнинг ёрқин тарафида бўлиш, эзгу амаллар ва юксак мақсадлар ила олға, дадил қадам ташлашдир. Биз муҳим ғоялар ва уларнинг натижаси ўлароқ ёнимиздаги инсонларга мадад берувчи эзгу саъй-ҳаракатларимиз билан фахрланамиз ва бу ҳаракатларимиз интиҳоси бизга янги муваффақиятлар олиб келишига ва янада куч бағишлашига ишонамиз. Чунки экилган эзгулик уруғи униб ниҳол бўлади, яхши  парваришланса кун келиб улкан дарахтга айланади. Унинг сояси ва мевасидан қанчадан-қанча инсонлар баҳраманд бўлади. Шу сабабли “Автотест” компанияси илғор инновацион ғоялар ва янгидан янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан бирга, бир қатор хайрли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Фото: Автотест

“Автотестдан ёрдам” деб номланган навбатдаги ижтимоий лойиҳа доирасида тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйлари, мурувват ва саховат уйлари, шунингдек аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами вакилларига беғараз ёрдам сифатида 70 та ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Мазкур лойиҳа “Чин юракдан” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади-аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда компаниянинг давлат ва жамият олдидаги ижтимой, қолаверса инсонпарварлик нуқтаи назаридан масъуллигини таъминлаш ва муносиб ҳисса қўшишига қаратилган. Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Фото: Автотест

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган республикамиздаги тиббий-реабилитация муассасаларига улардаги талаб ва эҳтиёж асосида махсус ногиронлик аравачалари беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. Шунингдек, махсус ногиронлик аравачалари 9 май- “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларига, сиҳатгоҳларга тақдим этилади. Мазкур аравачалар буюртма асосида юртимиздаги ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилди.

Кўнгли кемтик инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш, ҳётига оз бўлса-да енгиллик яратиш, юз-кўзига қувонч улашишдан кўра қимматлироқ хайрли иш бўлмаса керак. Зеро, амалга ошираётган саъй-ҳаракатларимиз шу мақсадга қаратилган.

Фото: Автотест

Биз жамият ва халқимиз олдидаги инсонийлик бурчимиз ва масъуллигимизни чуқур англаган ҳолда эзгу ишларимизни ва илғор ғояларимизни ҳаётга татбиқ этишда давом этамиз. Бу бизга янада улкан марраларни эгаллашда чексиз ифтихор ва куч бағишлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид