Ўзбекистон | 11:11 / 08.05.2018
11084
2 дақиқада ўқилади

Қонликўлда «Арба» агро этник сайёҳлик майдони қурилмоқда (фото)

Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар учун туманга медиа-тур ташкил этилди. Медиа-тур доирасида журналистлар «Арба» агро этник туристик майдонига ташриф буюришди, деб хабар қилмоқда Kruz.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

Туман ҳокимининг ўринбосари Қурал Абдикаримов янги барпо этилаётган туристик жой ҳақида маълумот бериб ўтди. «Бу жойда қорақалпоқча, туркманча, қозоқча ўтов(қор уй)лар бор. Каравотлар эса ўзбекча. Бу майдончани «Халқлар дўстлиги» деб атамоқчи эдик. Лекин бу узунроқ ном. Бундан ташқари туристларнинг ҳам ёдларида қолиши қийин. Шунинг учун миллий ном «Арба» ёдимизга келди ва шу номда тўхталдик. Бу ном ҳамманинг ёдида қолади. Арванинг пасти бир хонали жой. Йўлда мотоцикл ва велосипедда кўп туристлар ўтишади. Улар келиб дам олиб кетишлари мумкин.

Фото: Kruz.uz

Олдинда саҳна бор. Майдончанинг очилиш маросими 25-26 май кунларига белгиланган. Майдончада евро нарсалар бўлмайди. Ҳаммаси табиий ўзимизники. Туяларни олиб келдик. От ҳам олиб келиш ниятидамиз», - деди Қ.Абдикаримов.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қонликўлда ноодатий Китоб эсдалиги барпо этилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид