15:02 / 08.05.2018
12749

Валюта биржасида доллар курси 8030 сўмга яқинлашди

Фото: Максим Тишин / Югополис

Ўзбекистонда доллар курси 5 сентябрда эркинлаштириш бошлангандан бери энг паст даражада савдо қилинмоқда – 8030 сўм. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти.

Январь ойининг бошида Америка валютаси 8140 сўмдан сотилганди, февралда эса у 8192 сўмлик кўрсаткичга етган. 2 февралдан бошлаб босқичма-босқич пасайиш бошланди ва 27 март куни доллар жорий йилда биринчи маротаба 8100 сўмдан пастга тушиб кетди. Май ойида Америка валютаси 8050 сўмгача арзонлашди.

Марказий банк 10 сентябрда 8060 сўмдан паст бўлмаган даражада курс ўрнатди (ўшанда бу кўрсаткич 8052 сўмни ташкил этди), бу эса валютани эркинлаштириш бошланишидан бери энг паст даражадир. 8 майдан бошлаб доллар курси 8060 сўмни ташкил этди - 2017 йилнинг октябридан буён биринчи марта.

Top