Эрон телевидениеси Германия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Кёльн» ва «Бавария» ўртасидаги учрашув трансляциясида ноодатий ҳаракатни амалга оширди. 

Бунга ўйинга аёл ҳакам - Бибиана Штайнхаус хизмат қилгани сабаб бўлди.

Эронда ҳакам иштирокидаги лавҳалар ўрнига трибуналар кўрсатилган.

Аввалроқ, Эрон давлат телевидениеси Чемпионлар лигасининг ¼ финали биринчи ўйини трансляцияси давомида «Рома» клуби эмблемасига ҳам цензура қўйганди.