Шу бағрикенглик фарзандларимизга ҳам ўтсин - Президент
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этиладиган маросимда қатнашиш учун Тошкент шаҳридаги Ботаника боғига ташриф буюрди. Ботаника боғига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилган.
“Санъат саройи, метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номининг қайтарилиши ўзбек халқининг бағрикенглигидан дарак беради. Шунингдек, санъат саройи олдидаги майдонга Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ёдгорликнинг қайтарилиши ҳам шу ишлардан. Илоҳим, шу бағрикенглик бизнинг фарзандларимизга ҳам ўтсин.
Эл-юртимизнинг буюк ғалабага қўшган ҳиссаси бадиий асарларда ҳали тўлиқ очиб берилмаган, деб ҳисоблайман. Ота-боболаримизнинг буюк қаҳрамонлиги ҳақида янги асарлар яратиш лозим. Бу борада китоб-альбом нашр қилиш вақти келди. Ўйлайманки, бу адолатли бўларди. Ота-оналаримиз, қарияларимизга қанча кўп эътибор берсак, эртанги кунимиз ҳам шунча фаровон бўлади. Бу бугунги ислоҳотларга ҳам ёрдам беради. Сизларга бўлган эътибор янада кучайтирилади – мен шу ҳақида ваъда бераман. Кексаларимизни рози қилсак, бутун эл-юртимиз, халқимиз биздан рози бўлади. Фахрийларимиз, нуронийларимиз учун барча шароитларни яратиш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади. Агарда ёнимизда сизларнинг ниятларингиз бўлмаса, агар сизлар рози бўлмасангизлар, биз бу ишларни амалга ошира олмаймиз”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
19:39 / 08.05.2023