Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси расмий сайтида Давлат бюджетининг асосий параметрлари ижроси юзасидан 2018 йил 1 чорак учун кўрсаткичлар тақдим этилди.
Унга кўра, жорий йилнинг биринчи уч ойи давомида давлат даромадлари 14 163,2 миллиард сўмни ташкил этди. Шундан бевосита солиқлар 3 132,1 миллиард сўмга тенг, дея қайд этилган.
Давлат харажатлари эса (мақсадли жамғармаларсиз) жами 14 120,5 миллиард сўмга етган. Энг кўп пул ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўлла-қувватлашга (7 021,5 млрд) сарфланган.
Шундай қилиб, давлат бюджети жорий йилнинг биринчи чорагида 42,7 миллиард сўмга тенг профицит билан якунланди.


















