Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон нефть қазиб олишни қисқартиришда давом этмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон нефть қазиб олишни қисқартиришда давом этмоқда.
Январь-апрель ойларида республикада 249,7 минг тонна нефть қазиб олинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга кам (276,8 минг тонна).
Январь-март давридан фарқли ўлароқ, кўмир қазиб олиш ҳам 0,8 фоизга камайди (1,25 миллион тонна, 2017 йилда эса 1,26 миллион тонна).
Табиий газ қазиб олиш ҳажми ўсишда давом этмоқда - бу сафар ўсиш 6,7 фоизга қайд этилди (2017 йилда 18 278,8 миллион куб метрдан 2018 йилда 19 510 миллион куб метргача).
Газ конденсати қазиб олиш 20,3 фоизга ўсди (2018 йилда 712,8 минг тонна ва 2017 йилда 592,7 минг тонна).
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026