Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 11 сентябрь воқеаларидан сўнг қанча одамга товон пули тўлаб берилгани айтилди
Фото: Spencer Platt /Getty Images
АҚШда тахминан 16,8 минг киши 2001 йилнинг 11 сентябрь куни юз берган терактлар туфайли товон пулларини олди.
Бу ҳақда ТАСС 11/09 қурбонларига товон пули тўлаш Жамғармаси ҳисоботига асосан хабар бермоқда.
«Жамғарма 19 019 кишидан товон пули борасида келиб тушган мурожаатни асосли деб топди. Улардан 16 769 нафарига товон пули ажратиш ҳақида қарор қабул қилинди», - дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, товон пулларининг умумий суммаси 3,649 млрд доллардан ошиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ суди Эронга 11 сентябрь терактлари бўйича кўп миллиардлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйганди.
Мавзуга оид
22:22 / 16.03.2026
Трамп Эрон билан урушнинг дастлабки натижалари ҳақида ҳисобот берди
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
09:25 / 16.03.2026
Эрон можароси: Трамп НАТО келажаги ҳақида кескин баёнот берди
07:46 / 16.03.2026