Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп нима ядровий урушга олиб келишини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «яхши муносабатларда» эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Мен Ким Чен Ин билан бутун дунёда тинч келажак ва фаровонлик бўлиши учун учрашмоқдаман, бизнинг муносабатлар яхши даражада», - дея айтиб ўтди у.
Унинг қўшимча қилишича, «фейк хабарлар» унинг хатти-ҳаракатлари ядро урушига олиб келишини иддао этмоқда.
«Сизлар ядро урушига нима олиб келишини биласизларми? Кучсизлик», - дея маълум қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трамп билан учрашув ёрқин келажакни қуришга қўйилган қадам бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026